Лойиҳалар
Асосий лойиҳалар
- БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда биогазов технологияларининг ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси. Мазкур лойиҳа доирасида «Milk-Agro» фермер хўжалигида бир суткада 300 куб. м биогаз ишлаб чиқарадиган, намойиш этиш учун мўлжалланган биогаз қурилмаси ўрнатилди;
- «Ўзтрансгаз» АКда газ оқимини ўлчаш ва назорат қилиш асбобларини энергия билан таъминлаш учун фотоэлектр станциялари (ФЭС)ни қўллаш бўйича биринчи лойиҳа тижорат асосида бажарилди;
- Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Мираки санаториясида BAS дастури бўйича «Органик чиқиндиларни утиллаштириш, энергия ва биоўғитлар олиш учун биогаз қурилмаларидан фойдаланиш» лойиҳаси;
- Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Зоғча посёлкасида BAS дастури бўйича «Оилавий фермер хўжалигини энергия билан таъминлаш учун фотоэлектр станциясидан фойдаланиш» лойиҳаси;
- БМТ Тараққиёт дастурининг соф ривожланиш механизми бўйича «Ўзтрансгаз» АК компрессор станцияларида газ чиқиб кетишини камайтириш» лойиҳаси. PIN ва PDDни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- «Ўзтрансгаз» АК бўйича «Соф ривожланиш механизми (СРМ) бўйича инвестицияларни жалб қилиш, «Ўзтрансгаз» АК тизимининг компрессор ва газ тақсимлаш станцияларида табиий газ чиқиб кетишини қисқартириш бўйича лойиҳаларни қувватлаш ва ҳужжатлар ишлаб чиқишни СРМ фаолияти талабларига мувофиқ амалга ошириш» лойиҳаси;
- Европа Иттифоқи IBPP дастури бўйича «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Камар посёлкасида ТЭМдан фойдаланиш негизида янги иш ўринларини яратиш» лойиҳаси.
- Жиззах вилоятининг Фориш туманида маиший хизматлар уйининг захира электр таъминотини яратиш учун фотоэлектр асбоб-ускуналар тизимини ўрнатиш.
- Жиззах вилоятининг Бахмал туманида маиший хизматлар уйининг захира электр таъминотини яратиш учун фотоэлектр асбоб-ускуналар тизимини ўрнатиш.
- Тошкент вилоятининг дам олиш зонасида вакуумли қуёш сув иситгичларини ўрнатиш ва ишга тушириш.
- Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги иссиқхона учун қуёш сув иситгичларини ўрнатиш ва ишга тушириш.
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 40 кВт бўлган Фотоэлектрик станция қурилиши лойиҳаси. Корея Энергетик Агентлиги гранти асосида
Фориш туман. Жиззах вилоят. ФЭС
Дам олиш зона. Tошкент вилоят. Қуёш сув иситгичлари.
Тошкент шахар. Юнус Абод. Қуёш сув иситгичлари.
Гулистон шахар. Сирдарье вилоят. Қуёш сув иситгичлари.
Сирдарье вилоят. Қуёш сув иситгичлари.
Фермер хужалиги. Тойтепа. Қуёш сув иситгичлари.
БМТ лойиҳаси. Биогаз қурилмалари
Камар. Қашқадарё вилоят
IBRR лойиҳаси. Камар. ФЭС
Камар. Қуёш сув иситгичлари.
Иссиқхона. Кибрай.. Қуёш сув иситгичлари.
Иссиқхона. Кибрай.
Ангрен шахар. Қуёш сув иситгичлари.
Бахмал туман. Жиззах вилоят. ФЭС.
Лойиҳалар