«Sof Energiya» МЧЖ – 2005 йилда ташкил этилган, тикланадиган энергия манбалари (ТЭМ), энергия самарадорлиги, экология, сув таъминоти, сувни чучуклаштириш ва оқава сувларни тозалаш лойиҳалари бозорида ишлайдиган муҳандислик-консалтинг компанияси.
Компания ТЭМ, энергия самарадорлиги, экология, ичимлик эҳтиёжлари учун сувни чучуклаштириш ва оқава сувларни тозалаш соҳасида намойиш ва тижорат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан фаол шуғулланади.
«Sof Energiya» МЧЖ энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган етакчи корхоналар билан ҳамкорлик қилади ва кўрсатилган соҳаларда ўз мутахассисларининг тажрибасига таянган ҳолда юксак профессионал даражада хизматлар кўрсатади.
«Sof Energiya» МЧЖ 2007 йилда BAS дастури доирасида квалификация қилинган, Ўзбекистон Муҳандис-консультантлар уюшмаси (UZACE) ва Муҳандис-консультантлар халқаро федерацияси (FIDIC)нинг аъзоси.