Энергияни тежаш ва тикланадиган энергия манбалари – барқарор ривожланиш асоси
+998 (90) 955-53-14
/ Қуёш сув иситгичи

Қуёш сув иситгичи

Қуёш сув иситгичи 22.02.2017

Қуёш сув иситгичи қуёш энергиясидан фойдаланиб, сувни иситади ва ўз конструкциясига кўра йилнинг ҳар қандай фаслида, атроф муҳит температурасидан қатъи назар самарали ишлайди. Қуёш коллекторида махсус қопламали вакуум найчалари иситиш элементи ҳисобланади. Бу қоплама қуёш энергиясини ҳатто қуёш чиқиши ва ботиши вақтида акс этган ҳамда булутлилик натижасида тарқалган нурлар ҳисобига ҳам самарали ушлаш имконини беради. Бак конструкцияси – иссиқликни асрайдиган қўш деворли идиш (термос тизими) ҳам қуёш сув иситгичи ишининг самарадорлигини оширади. Бакнинг мазкур конструкцияси сув температурасини 72 соатгача асраш имконини беради.

Баҳорда сув иситгичда сув температураси 90оС гача, қишда эса – 60оС гача етади. Ўзбекистон Республикасинингт географик ўрни ва иқлим шароитини ҳисобга олганда, иссиқ сув таъминоти учун қуёш сув иситгичидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.

«Sof Energiya» МЧЖ компанияси қуёш сув иситгичлари босимсиз тизимини, яъни сув айланиши мажбурий бўлмаган тизимни таклиф қилади. Найчасимон электр иситгич асосида сув иситиш ёрдамчи тизимидан фақат йилнинг совуқ даврида фойдаланилади. Кўрсатилган тизимдан фойдаланилганда, истеъмолчи иссиқ сув тайёрлаш учун ишлатиладиган электр токи, газ ёки бошқа энергия манбаларини сезиларли даражада тежайди. Компаниямиз мутахассислари томонидан сув иситиш учун маҳкамлаш мосламаси (устун) ишлаб чиқилган бўлиб, у бизнинг қурилмамизни ҳар қандай том қопламасига, бино томининг ҳар қандай қиялик бурчагига ўрнатиш имконини беради.


Мазкур тизим ҳам турар жой сектори учун, ҳам ташкилотлар, ресторанлар, кафелар, ошхоналар, автомобилларни ювиш жойлари учун мўлжалланган.

Қуёш коллектори (сув иситгичи)нинг бутланиши ва техник кўрсаткичлари:

  • бак – 120 литр сиғимли;
  • 15 шишасимон вакуум найчалари;
  • тизимнинг умумий ҳажми 165 литр;
  • уй томининг ҳар қандай қиялик бурчаги учун қуёш сув иситгичини маҳкамлаш воситаси;
  • қиш фаслида тунда сув температурасини қувватлаш учун ёрдамчи тизим – электр сув иситгичи – ТЭН;
  • авто-клапан;
  • ТЭН ҳимоя қурилмаси.
  • сув исиш вақти 3-4 соат.

Кизикаяпсизми?
Ўзаро алоқа шаклини тўлдиринг ва бизнинг мутахассислар тез орада Сиз билан алоқага чиқишади.